Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат хизматлари агентлиги билан тенгдош Ўзбекистон туманилик Мухаммадумарга эсдалик совғалари топширилди

×

 2019-12-12 19:44:56    179

PDF yuklash
Chop etish


Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига 2 йил тўлди. 2017 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

Фармон билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиб, Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилган.

Ўзбекистон тумани Давлат хизматлари маркази ҳам сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, туманимиз аҳолисининг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига астойдил хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда маркази томонидан аҳолига 100 дан ортиқ турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.

Ўтган 2018 йил давомида марказ орқали жами 32185 хизматлар кўрсатилган бўлса, 2019 йилнинг январ-ноябр ойида аҳолига 61780 хизмат тақдим этилди.

Марказда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан бир кунда 300-350 кишига хизмат кўрсатилмоқда.

Бугун марказга ташриф буюрган фуқаролар ҳам ўз юмушларини битиришди, ҳам ўзгача руҳда улкан қувончлар билан марказнинг шодиёнасига шерик бўлишди.

Ўғли Мухаммадумарни мактабгача таълим муассасига навбатга қўйиш учун олиб келган Муқаддамхон кўрсатилган тезкор давлат хизмати ва эътибордан ўз ҳаяжони ва қувончини яшира олмади.

Тасодифни қарангки, Халимов Мухаммадумар Жахонгир ўғли ҳам айнан 2017 йил 12 декабр куни туғилган экан.

Агентликнинг тенгдоши бўлган Мухаммадумар ҳудуддаги 54-сонли давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилиб, унга ўйинчоқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

      Давлат хизматларидан фойдаланиш учун келган бошқа фуқароларга ҳам марказ ходимлари томонидан эсдалик совғалари топширилган бўлса, эртак ва мультфильм қахрамонлари жажжи болажонларга ширинликлар тарқатишди.

- Инсофга наф келтириш-олий бахт деб шуни айтишса керакда, - дейди кўчмас мулкини давлат рўйхатидан ўтказган Хамидов Нуриддинхўжа. - Бизга кўрсатилаётган шундай хизматлардан, том маънода узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилган давлатимиздан, мухтарам юртбошимиздан ниҳоятда мамнунмиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати