Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 98 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугундан муддатидан олдин сайловга овоз бериш бошланди.

×

 2019-12-12 12:58:01    104

PDF yuklash
Chop etish


Хурматли тумандошлар, қадрли сайловчилар!

Бугундан муддатидан олдин сайловга овоз бериш бошланди.

Хабарингиз бор, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза билан участка сайлов комиссиясига мурожаат қилади.

Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Яъни, бугун-12 декабрь куни соат 09-00дан бошланиб, 18 декабрь соат 18-00 га қадар ўтказилади.

Қадрли сайловчилар!

Агар, сайлов куни ўз яшаш жойингизда бўлиш имкониятингиз бўлмаса, муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқингиздан фойдаланинг.

Бунинг учун ўз худудингизда жойлашган участка сайлов комиссияларига шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан мурожаат қилишингиз лозим бўлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати