Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловда овоз берувчилар доираси кенгайтирилди

×

 2019-12-11 10:41:23    176

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён парламентнинг Қонунчилик палатасига, маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида турибмиз.

Демократик давлатнинг муҳим шарти бу фуқароларнинг сайлаш ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқидан фойдаланишини таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши, ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар сайлаш ҳуқуқига эга эканлиги, сайловлар ҳар беш йилда ўтказилиши белгиланган. 

2019 йил 25 июнда қабул қилинган Сайлов кодекси давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг иштирок этишидан иборат конституциявий ҳуқуқнинг қўлланилиши бўйича амалий механизмларни аниқ ифодалаб берди.

Сайлов кодексининг 5-моддасига асосан суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан фойдалана олмаслиги белгиланди.

Бизга маълумки жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятларга бўлинади.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Унча оғир бўлмаган жиноятларга эса қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Юқоридагилардан кўринадики, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда муайян имтиёзлар ажратилган. Энди бу норма сайлов қонунчилигига ҳам тадбиқ этилди.

Муқаддам амалда бўлган сайлов қонунчилигига мувофиқ, шахс қандай жиноят содир этганлигидан қатъий назар суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланяптими, у шахс сайловларда иштирок эта олмас эди.

Эндиликда бу тартиб бекор қилиниб, халқимизга хос бағрикенглик ифодаси сифатида ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ёки эхтиётсизлик орқасида жиноят содир этиб, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ҳам сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди.

Ҳақиқий демократик сайлов ўтказилиши учун янги қабул қилинган Сайлов кодекси мустаҳкам пойдевор вазифасини бажара олади.


Қ.Абдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси