Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Улуғ халқнинг мағрур қўшиғи

×

 2019-12-10 23:09:58    211

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туманимизнинг барча  ҳудудларида, ташкилот ва муассасаларда, ўқув масканларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Ана шундай байрам тадбирлардан бири тумандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам ташкил этилди.

Унда тумандаги сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими Қахрамонжон Джураев очиб, иштирокчиларни ва улар орқали барча туманимиз аҳлини байрам билан муборакбод этди.


Туман ҳокими ўз сўзида Давлат мадҳиясининг ўзига хос жиҳатлари, унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, эзгулик каби некбин умуминсоний туйғулар, халқимизнинг орзу-интилишлари тараннум этилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, тумандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби хор жамоаси томонидан давлатимиз мадҳияси ижро этилди.

Тадбирга йиғилган барча иштирокчилар, ўқувчи-ёшлар хор жамоаси билан биргаликда миллий мадҳиямизни куйлади.


Тадбирда иштирок этганлар педагоглар ва жамоатчилик вакиллари озод ва осуда мамлакатимиз суверенитетининг улуғ рамзи бўлган Давлат мадҳиясининг сатрларида мард, меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидлари, келажакдаги янада фаровон ҳаётга қатъий ишонч туйғуси ўз ифодасини топганлигини тўлқинланиб гапиришди.

Келажагимиз пойдевори ҳисобланган, туманимиз ёшлари эса миллатимиз қўшиғи-Давлат мадҳиясига чуқур ҳурмат-эҳтиром билан қарашни ўзларининг муқаддас ва шарафли бурчлари деб билишларини фахр билан айтишди.


Тадбир давомида мусиқа ва санъат мактабининг бадиий жамоалари томонидан юрт мадҳи, тинчлик ва осойишталикни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради. Ўқувчи-ёшларнинг чиқишлари байрам тадбирига янада файз қўшди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати