Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 117 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юртга янада меҳр уйғотувчи муқаддас қўшиқ

×

 2019-12-10 10:28:04    113

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 10 декабр Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Бундан 27 йил муқаддам Ватанимизнинг истиқлолини, истиқболини, миллий менталитетимизни ўзида яққол акс эттирувчи мадҳиямизга эга бўлган эдик.

Мадҳия – киши қалбида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими, юртга меҳр уйғотади. Бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, орзу-ўйи, мақсади жамланган.

Халқимизнинг асрий орзулари жо бўлган мадҳиямиз ёши улуғ инсонлари қалбида орзу истаклар рўёби, шукроналик туйғуларини мужассам этса, ёшлар қалбида миллий ифтихор, ватанпарварлик, фидойилик туйғуларини ифодалайди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов қалами билан битилган пурмаъно, равон мисралар Ўзбекистон халқ артисти, машҳур бастакоримиз Мутал Бурҳонов мусиқаси билан уйғунлашиб, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка бўлган мустаҳкам ишончини қанчалар улуғворлик билан ифодалагани ортиқча таърифга муҳтож эмас.

Ўзбекистон давлат мадҳияси янграганда, «Серқуёш» сўзи жаранглаши билан бутун вужудимизда ажиб энтикиш, дилимизда чексиз ифтихор туйғусини ҳис этамиз.

Айниқса, юртимиз вакиллари иштирок этадиган халқаро миқёсдаги сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақаларида самарали натижалардан сўнг, мазкур шукуҳли тарона жаранглаганда ҳаммамизнинг қалбимиз фахру ифтихорга тўлади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. Бинобарин, ҳар биримиз бу муқаддас қўшиқни қалбимизда сақлашимиз, меҳр ва муҳаббат ила куйлашимиз, авайлаб асрашимиз зарур.

Барчамизга ушбу қутлуғ сана муборак бўлсин!

Фото: ЎзА

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати