Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг расмий БИЛДИРИШИ

×

 2019-12-09 11:47:47    178

PDF yuklash
Chop etish


2019 йил 7 декабрь куни ижтимоий тармоқларда“ФАРҒОНА-Бизни “Обод қишлоқ” дастури бўйича ишлатган ҳокимлик 66 миллион сўм ҳақимизни бермаяпти” номли хабар тарқатилган.

Аноним манбага асосланиб эълон қилинган мазкур хабарда кўрсатилган масалалар, ҳаққонийлик даражасидан қатъий назар, туман ҳокимлиги томонидан зудлик билан, жиддий эътиборга олиниб ўрганилди.

Хабарга илова қилинган фотосуратлар тумандаги А.Жомий номли мавзеда жойлашган кўп қаватли уйларга тегишли бўлганлиги сабабли, гап мазкур уй-жойлардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари билан боғлиқлигига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон тумани А.Жомий МФЙ ҳудудида кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида, 2019 йил 1 октябр куни туманда жойлашган “Ташаббускор” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва Фарғона шаҳар “Тараннум олтин диёр” бошқарув сервис компанияси МЧЖ ўртасида А.Жомий мавзесидаги 5 та уйларнинг том ва фасад қисмини реконструкция қилиш тўғрисида 10-сонли шартнома имзоланган.

2019 йил 6 ноябр куни кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг талабига кўра реконструкция ишлари туман ҳокими ўринбосари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, “Ташаббускор” ХУЖМШ раиси, А.Жомий МФЙ раиси ва маҳалла фаоллари иштирокида мониторинг қилинганда 3 та уйларнинг том ва фасад қисмлари тўлиқ таъмирланганлиги, 2 та уйларда эса таъмирлаш ишлари давом этаётганлиги қайд қилинган.

Шундан сўнг, МЧЖ вакиллари таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказган бўлсада, шартнома шартларига кўра бажарилган ишларни сифат ва миқдорини масъул идора вакиллари иштирокида буюртмачига топширмаган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ширкат ва МЧЖ ўртасида тузилган шартнома шартлари хали тўлиқ амалга оширилмаганлиги боис ширкат томонидан қолган пул маблағлари ўтказиб берилмаган.

Бундан яққол маълум бўлмоқдаки, мазкур қурилиш таъмирлаш ишлари туман ҳокимлиги томонидан “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида эмас, балки худудда яшовчи аҳоли талаб истакларидан келиб чиқиб, мазкур йўналишда узоқ муддатли имтиёзли кредит линиялари ажратилганидан унумли фойдаланган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва ширкат томонидан ташкилланиб, бевосита аҳолининг кафолат хатлари асосида ширкатга расмийлаштирилган кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.

Туман ҳокими ўринбосари ёки ҳокимлик масъул ходимлари таъмирлаш ишларига ҳамда ширкат ва МЧЖ ўртасида шартнома муносабатларига аралашмаган.

Хабарда келтирилган туман ҳокими ўринбосарининг бировни ҳақорат қилгани тўғрисидаги маълумот асоссиздир. Туман ҳокими ўринбосари ёки ҳокимликнинг бирор бир масъул ходими айнан шу масалада шартнома муносабатлари юзасидан хеч ким билан гаплашмаган.   

Шу ўринда, юқоридаги хабарни тарқатган канал ходимларига дахлдорлик масаласини тўлиқ ўрганмасдан, воқеаларнинг ҳар бирини туман ҳокимлиги билан боғламасликни сўраб, бу каби хабарларни чоп этишда масаланинг асл моҳиятига етиб олиш ҳамда қатъий холислик принципига амал қилишлари лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтишни жоиз деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати