Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бош қомусимиз-эркинлик ва фаровонлик кафолати

×

 2019-12-06 20:45:00    237

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.

Конституция ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Унинг қоидалари нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш тамойилларини, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беради.

Асосий қонун, яъни конституцияда бошқа барча жорий қонунлар учун асосий аҳамиятга эга ғоя ва қоидалар мустаҳкамланади. Шу тариқа ҳар қандай давлатнинг ҳуқуқий тизимида у устувор аҳамият касб этади.

Конституциянинг устуворлиги яна шунда намоён бўладики, унга нафақат шу давлат фуқаролари, балки давлатнинг ўзи ҳам риоя қилиши керак. Ҳуқуқ ва давлат ўзаро боғлиқ бўлгандагина жамиятда конституция ва қонунлар устуворлиги таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан бугун, 6 декабр куни Ўзбекистон туманида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев кириш сўзи билан очиб бериб, йиғилганларни байрам билан қутлади.

Жумладан туман ҳокими ўз табригида, Бош қомусимиз инсонлар ҳуқуқи ва еркинлигини, тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг миқёсидаги ислоҳотларни амалга оширилишига пойдевор қўйганлиги хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, тумандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари томонидан давлатимиз мадҳияси ижро этилди.


Навбатида, Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси Ойбекжон Мирсадиковнинг Конституциянинг ватанимиз тараққиётидаги ўрни ҳақидаги маърузаси тингланди.


Маърузада мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда онгу-тафаккуридаги ўсиш суръатлари-Бош қомусимизда белгиланган қоида ва тамойиллар шарофати билан эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни асраш, Бош қомусимизнинг хаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари томонидан тайёрланган куй-қўшиқ, рақс ва саҳна-кўринишлари байрамга ўзгача шукуҳ касб этди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати