Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бош қомусимиз байрами арафасида туманда бир кунда 2 та оилавий боғча очилди
2019-12-04 21:13:08 240
Туманимизда жажжи кичкинтойларни мактабгача таълим муассасасига жалб этиш қамрови кун сайин кенгайиб бормоқда.
8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги байрами муносабати билан туманда 8 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилиши режалаштирилган эди.
Шу бугуннинг ўзида тадбиркорларимиз томонидан 2 та шундай оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди. Бунинг ҳисобига 50 нафар болажонлар боғча тарбияланувчисига айланди.
Қумбосди маҳалласида ишга тушган “Эркатой” ва Мингтут маҳалласидаги “Қалдирғоч” номли оилавий мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бири 25 нафардан болажонларни қамраб олди.
Ҳар икки боғчаларнинг очилиш маросимида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими маҳалла аҳлини, ота-оналарни табриклаб, маҳалладаги жажжи болажонлар учун яратилган замонавий шароитларни эътироф этди.
“Бугунги кунда болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш 54,5 фоизга етказилган. Туманимизда оилавий боғча очиш истагини билдираётган тадбиркорлар янада талайгина, бош Қомусимизнинг 27 йиллиги арафасида худди шундай замонавий жиҳозланган, ёш авлод учун ҳар томонлама қулай бўлган яна 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини очишни режалаштирганмиз. Бу билан қамровимиз янада ошади”, – дейди Ўзбекистон туман мактабгача таълим бўлими мудири Хафизахон Қўзиева.
Очилиш маросимидаги тадбирлар болажонларнинг беғубор кулгулари, шодликлари ва саҳна чиқишлар, рақслар, куй-қўшиқлару, шеърлари билан уйғунлашиб кетди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати