Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг расмий БИЛДИРИШИ
2019-12-03 22:34:01 204
2019 йил 14 октябр куни ижтимоий тармоқларда “ФАРҒОНА - “Салкам 500 миллион сўмга харид қилинган намунавий уйларда ичимлик суви муаммо” номли хабар тарқатилган. Хабарга ўз ташқи қиёфасини кўрсатмаган шахснинг хонадон ичида сувнинг босими тўғрисидаги видеолавҳаси илова қилинган.
Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Эълон қилинган мазкур хабар, унда кўрсатиб ўтилган масалалар тегишли масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган холда ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил Дастурига қўшимча равишда Ўзбекистон тумани Мингтут маҳалла фуқаролар йиғини, “Янги ҳаёт” массивида 2 та 3 қаватли ҳар бири 18 хонадонли уй-жойлар қурилиб, мазкур хонадонларга ичимлик суви тармоқлари тортилган. Давлат қабул ҳайъати далолатномаси асосида уй-жойлар тўлиқ ичимлик суви билан таъминланиб, Ўзбекистон тумани ҳокимининг қарорига асосан фуқароларга фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, видеолавҳадаги сувнинг босими юзасидан муаммолар кўп қаватли уйларда бўлганлиги учун, мазкур ҳудуддаги 4 та кўп қаватли уйлар ҳам ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.
Мингтут маҳалла фуқаролар йиғини, “Ҳаётобод” мавзесидаги 1-уйда сув кўтариш насоси носоз ҳолга келганлиги сабабли, шу йилнинг 26 ноябр куни кеч соат тахминан 17:30 ларда 16 та хонадонда истиқомат қилувчи фуқаролар “Сувоқава” ДУК филиали ходимлари томонидан огоҳлантирилиб, таъмирлаш учун вақтинчалик тармоқдан узилганлиги аниқланди. Сув насосини зудлик билан таъмирлаш чоралари кўрилиб, бугунги кунда мазкур намунавий уйларда тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар мавжуд эмас.
Хабарда келтирилган электр энергияси таъминоти бўйича важлар ҳам батафсил ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январь кунги “2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан, янги қурилган намунали уй-жойларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 21 дона таянч устунлар ўрнатилиб, е-
Сўнгги кунларда мазкур тармоқда электр энергияси таъминоти сифатини ошириш мақсадида, қуввати 630 кВА бўлган трансформатор пункти монтаж қилинди, уни ишга тушириш учун
Мазкур ҳудуд фуқаролари, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишда кўрсатилган амалий ёрдам учун туман мутасаддиларидан миннатдорликларини билдиришди.
Хабарда келтирилган бошқа важлар ўз тасдиғини топмади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати