Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ҲОКИМЛИК СОАТИ”: МУҲОКАМАДА ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР

×

 2019-12-02 12:11:38    168

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 2 декабр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлигида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни туман ҳокими Қахрамонжон Джураев бошқариб борди.


“Ҳокимлик соати”да туманда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ўз муддатида ҳал этиш, ёшларга оид давлат сиёсати, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларни туманда изчил амалга ошириш, қиш мавсумида аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумида тўлиқ шай ҳолатда ишлашини таъминлаш, фермер хўжаликларида қишки агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш чоралари каби масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.   

Йиғилишда туманда ижро интизоми сифатини кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати