Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабул. “Бекобод” маҳалласида тоза ичимлик суви таъминотида яхши янгиликлар бор.
2019-11-29 14:28:07 221
Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя.
Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг “Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 28 ноябр куни ташкил қилган оммавий сайёр қабулида маҳалла аҳлининг муаммо ва таклифлари тинглади, аниқ саволларга аниқ жавоблар берилди.
Туман ҳокими мурожаатчиларнинг шикоят ва таклифларини қабул қилиб, қабулда иштирок этган тумандаги мутасадди ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда уларнинг муаммоларига ечим излади.
Дарҳақиқат, ҳудудда аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотида муаммо ва камчиликлар йўқ эмас эди.
Бу борада аввалги учрашувларда ҳам кўтарилган муаммо ва мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида муайян ишлар бажарилди.
Ҳудуддаги Бахт кўчаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида филиал томонидан узунлиги
Шунингдек, маҳалладаги ҳаммом мажмуаси ҳудудида жойлашган сув иншоотидаги сув насоси кучланиш эвазига носоз ҳолатга келганлиги ҳам аниқланди. Мазкур муаммони ҳам бартараф этиш мақсадида 1 дона “Ваксон” русумли сув насоси ва узунлиги
Қабул давомида, аҳолини қийнаётган мазкур масала-ичимлик суви таъминотидаги камчиликларни ижобий ечимидан маҳалла аҳли ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Қолган мурожаатларнинг аксарияти бўйича ҳам бевосита учрашув давомида қаноатлантиришга эришилган бўлса, айримлари бўйича асослантирилган тушунтиришлар берилди. Ўрганилиши муддат талаб этадиган муаммолар тегишлилигига кўра ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати