Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўзбеккўмир” АЖ матбуот хизмати аҳолига сотилаётган кўмирнинг нархи ҳақида баёнот берди

×

 2019-11-27 22:03:20    198

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбеккўмир” АЖ матбуот хизмати аҳолига сотилаётган кўмирнинг нархи бўйича баёнот берди.

Баёнотда жумладан шундай дейилган:

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг “Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги”га қарашли “Қўролос” кўмир омборида кўмир икки баравар қиммат нархда сотилаётгани хақида хабар тарқалди. Ушбу нархлар Қозоғистондан келтирилаётган кўмирга тегишли бўлиб, хар килограммига 650 сўм ўрнига 1200 сўмдан олинаётгани айтилмоқда.

Хозирги куз-қиш мавсумида энергия ресурлари, шу жумладан кўмир ёқилғисига талаб ортган. Тайёр кўмир маҳсулоти заҳираси эса чекланган. Шунга қарамай, республикамиз аҳолисига “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарида қазиб олинаётган кўмир арзонлаштирилган тарзда етказиб берилмоқда. Молия вазирлиги томонидан 1 (бир) тонна кўмир нархи 300 300 сўм миқдорида тасдиқланган бўлиб, Республикамиздаги барча кўмир омборларида ана шу ўрнатилган нархларда сотилиши таъминланиши зарур.

Шунингдек, матбуот хизмати “Ўзбеккўмир” АЖ кўмир қазиб олиши ва тайёр маҳсулотни шартнома асосида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг республикамиздаги олтита бирлашган ёқилғи омбор хўжаликларига юклаб юборишини, кўмир мазкур ёқилғи омбор хўжаликларининг вилоятлардаги 90 дан ортиқ кўмир омборлари орқали ўрнатилган нархда сотилишини эслатиб ўтган.

Фото: uzbekcoal.uz

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати