Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Округ ва участка сайлов комиссияларининг СЖБАТ билан ишловчи аъзолари учун яна бир ўқув-тренинг
2019-11-23 20:15:56 626
Мамлакатимизнинг миллий сайлов тизимига илк бор Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (СЖБАТ) ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) жорий этилмоқда. Бундан мақсад “бир сайловчи – бир овоз” тамойилини тўлиқ ва бехато амалга оширишдан иборат.
Электрон тизимнинг сайлов жараёнларида қўлланиши нафақат сайлов ташкилотчилари ишини осонлаштиради, балки сайловларнинг шаффофлигини янада кенгроқ таъминланишига хизмат қилади.
Бугун туман ҳокимлиги фаоллар залида сайловларга тайёргарлик кўриш юзасидан яна бир ўқув-тренинг бўлиб ўтди.
Унда Сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (СЖБАТ) юзасидан вилоятдан бириктирилган тренер тумандаги округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари учун самарали тренинг ўтиб берди.
Сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (СЖБАТ) ўз ичига бир қанча вазифаларни олади ва фуқароларни сайлов участка комиссияларига тақсимлаш, сайловчини ўзи яшаб турган жойга алоқадор участка ҳақида маълумот олиш ҳамда округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини осонлаштириш имкониятини беради.
Сайлов куни овоз бериш учун келган юртдошларимиз СЖБАТ операторларига мурожаат қилади ва сайлов бюллетенини олиб, овоз бериш кабинасида ўз номзодини қўллаб-қувватлайди. Натижада бир вақтнинг ўзида сайловда иштирок этганларнинг тўлиқ рўйхати автоматик тарзда шакллантирилади. Бу бир шахснинг бир неча маротаба овоз бериши ёки бир кишининг бутун оила аъзолари учун овоз беришининг олдини олиш имконини беради.
Тренинг фикр-мулоҳазаларга бой, самарали ўтди. Иштирокчилар кўплаб маълумотларга эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган, амалиётда дуч келаётган муаммолар ҳақидаги саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати