Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янада ободлик касб этаётган Наймансой

×

 2019-11-21 23:39:49    178

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир шаҳар ёки туманнинг кўркам ва ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади. Зеро, ободлик бор жойда барака, сарамжон-саришталик бўлади.

Ўзбекистон тумани марказидан йигирма беш чақирим олисда, туман прокурорига қарашли иккинчи сектор ҳудуди ҳисобланган “Наймансой” маҳалла фуқаролар йиғинида бугун кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.


Бугунги кунда маҳаллада 500 дан ортиқ хонадонда 2400 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Сектор раҳбарларининг маҳаллада ўтказган сайёр қабуллари, учрашувларда маҳалла фуқаролари томонидан томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар асосида ҳафта бошидан буён ҳудудни ободонлаштириш, аҳоли уйларини таъмирлаш, ички йўлларни созлаш, электр энергияси, табиий газ ва тоза ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, маҳалладаги Истиқлол кўчасида 2000 метр масофада янги ичимлик суви тортиш ишларининг сўнгги босқичи якунланган сўнг, 80 та хонадонларга “оби ҳаёт” етиб боради.


Тинчлик кўчасида 2000 метр масофада 80 дона тунги кўча чироқлари ўрнатилиб, ҳудуд янада нурафшон гўшага айланди.

Аксарият янги хўжаликлардан иборат Дўстлик кўчасида 700 метр масофада табиий газ тармоғи тортилиб, 10 та хўжаликда газ тақчиллиги муаммоси бартараф этилди. Яна, айнан шу кўчада электр таъминотини яхшилаш мақсадида  5 та симёғоч ўрнатилиб, янги электр тармоғи тортилди, ички йўлларни созлаш мақсадида 500 метр йўл шағалланди.   

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан сақланиш ва ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли хонадонларининг тутун йўллари, мўри конларини тозалаш тадбирлари ўтказилди. 


Маҳаллада маиший чиқиндиларни ташиб кетиш борасидаги муаммони ижобий ҳал этиш мақсадида, “Тоза Ҳудуд” ДУК туман филиали билан конструктив келишувга эрилишиб, тегишли тартибда шартномалар тузиладиган бўлди ва хатто замонавий чиқиндихона барпо этиладиган ер майдони ҳам аниқ қилиб қўйилди.

Ўз остонасига, маҳалласига, Ватанга дахлдорлик ҳиссидан қувват олган маҳалла аҳли ҳам қараб турмади. Қилинаётган хайрли ишларга виждон амри билан бош қўшиб, қурувчи ва бошқа комммунал идоралар ходимларига ёрдам бериб юборишди.   

Амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш ҳамда маҳалла аҳолисининг мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида кеча, 20 ноябр куни Фарғона вилоят прокурори Улуғбек Қосимов ҳамда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рахматжон Маматовлар ҳудудга ташриф буюрди.

Вилоят раҳбарлари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ҳамрохлигида маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди.     

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Фуқаролар йиғини масъуллари-маҳалла раиси, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий- аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси билан суҳбат қурилди. Уларга маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, нотинч ва низоли оилалар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.       


Шу куни,  маҳалланинг 50 дан ортиқ аҳолиси малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.


- Бундай бунёдкорлик, ободончилик ишлари, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар бизга завқ бағишлаб, кўнгилларимизни мусаффо туйғуларга тўлдирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсатидан, у кишига камарбаста бўлаётган вилоят ва тумандаги раҳбарларимиздан миннатдормиз- дейди қишлоқ аҳли ўз мамнунлигини билдириб.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати