Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорга кўмакдошмиз!

×

 2019-11-20 23:18:32    181

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 20 ноябр куни туман ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.


      Туман ҳокимлиги фаоллар залида ташкил этилган учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда, мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда том маънода давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланганлиги, буни, сўнгги йилларнинг ўзида тадбиркорлик йўналишида Давлатимиз раҳбари томонидан 50 дан ортиқ Фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, мавжуд қонунчиликка кўплаб ўзгартиришлар киритилганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базалари янгидан шакллантирилаётганлигида ҳам кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир ҳудудларга ташрифларида, мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга бағишланган ҳар бир йиғилишларида тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пировардида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобига халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, шунингдек аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда. 

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, Жахон банкининг ''Бизнес юритиш-2000" ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича юртимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши, кундалик фаолиятида учраётган муаммоларни Ҳукумат даражасида ҳал этилиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхоналари ташкил этилганлиги ҳам бунинг яққол исботидир.

Оддий қилиб айтганда бугун ҳар бир тадбиркор давлат ҳимоясида эканлигини англаб етмоқда.

Шунингдек, учрашувда қайд этилдики, биргина тадбиркорлик субъектларининг туман саноат маҳсулотларидаги улуши 68 фоиздан ошди. Тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2019 йилнинг ўтган даврида туманда 332 та кичик бизнес субъектларини ташкил этиш имконини берди ва жами кичик бизнес корхоналари сони 3093 тадан оширилди.

Бугунги кунда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларида азиз тадбиркорларимизнинг муносиб ҳиссаси борлиги яна бир бор эътироф этилди. 

Куни-кеча туман ҳокимининг тадбиркорларга Мурожаати қабул қилиниб, оммавий ахборот воситалари, ҳокимликнинг расмий веб-сайти ва ахборот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинганди. Бугунги учрашувда туман ҳокимининг тадбиркорларга Мурожаати яна бир бор тингланди.

- Сиз тадбиркорларнинг туманимиз истиқболи йўлида хизмат қиладиган турли янги тадбиркорлик ғояларингиз, режа ва мақсадларингиз бўлса, марҳамат, биз сизни ва ташаббусларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Сизнинг лойиҳангиз туманимизнинг эртанги келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Туманнинг барча бошқарув идоралари масъуллари билан биргаликда, мен-туман ҳокими сизларга яқиндан кўмакчи бўлишга кафолат бераман- деди туман ҳокими.


Ошкора ва самимий мулоқот тарзида кечган тадбирда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев тадбиркорларга доимо кўмакчи эканлигини билдириб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Тадбиркорлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, тавсиялар, келтирилган муаммоли масалалар жойида ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати