Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат эътиборда
2019-11-19 20:35:50 186
Тумандаги аҳоли яшаш ҳудудларида босқичма-босқич ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар бугун “Қораёзбобо” ва “Нурли Келажак” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди.
Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси ва туман Ички ишлар бўлими раҳбарияти иштирокида ўтказилган сайёр қабулда 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар асосан, уй-жойи учун эгалик ҳуқуқини тиклаш, яъни кадастр ҳужжатини тайёрлаш, ишга жойлашиш, суюлтирилган газ балони, имтиёзли кўмир олиш, моддий ёрдам билан таъминлашда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди.
Аксарият мурожаатларнинг ижобий ечимини жойида ҳал этиш чоралари кўрилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида “Нурли Келажак” маҳалла фуқаролар йиғини Тадбиркор кўчасида яшовчи Муроджон Қурбоновнинг мурожаатига асосан, унинг хонадонига ногиронлик аравачаси етказиб берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати