Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туманда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
2019-11-05 20:35:20 190
4 ноябр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги фаоллар залида туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ идоралари ҳамда бошқа давлат ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, масъул раҳбар ва ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Шунингдек йиғилишда Фарғона вилоят прокурори ўринбосари, адлия маслаҳатчиси Бахтиёржон Исмоилов ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ахроржон Адхамовлар қатнашди.
Йиғилиш кун тартибида асосан вилоятимиз ва туманимизда содир этилган жиноятлар, уларни келтириб чиқараётган сабаблар батафсил таҳлил қилинди.
Ҳуқуқбузарлик ёки жиноятчилик ўз-ўзидан содир этилмаслиги, асосий масала жиноятчиликнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уни барвақт олдини олиш, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборат эканлиги таъкидланди.
Йиғилишда ҳокимлик вакиллари, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа мутасадди масъулларга ҳудуддаги ҳар бир хонадонларни мунтазам ўрганиб бориш, фуқароларнинг шарт-шароитлари билан танишиб, муаммоларини аниқлаш, нотинч оилалар билан алоҳида ишлаш, улар билан мунтазам профилактик суҳбатлар ўтказиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактик тадбирларнинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши кураш борасидаги ҳуқуқий тарғибот ва тарбиявий ишларни янада кучайтириш топшириқлари берилди.
Бугунги кунда тумандаги мавжуд 72 та маҳаллалар, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли гавжум жойлари ва бошқа ҳудудларга ўрнатилган видео кузатув камералари 560 тага кўпайди. Йиғилишда мазкур видео кузатув камералари сонини янада кўпайтириш, ҳар бир маҳалла, турар ва нотурар жойларга уларни ўрнатиш чораларини кўриш ва таъминлаш зарурлиги, зеро видеокузатув қурилмалари ўрнатилган ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кескин камайиши синалган ҳолат эканлиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати