Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭЪЛОН!!!
2019-11-05 16:52:35 267
Фарғона вилоят адлия бошқармаси бўш иш ўринлари бўйича танловда иштирок этишга таклиф этади.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси адлия соҳасида ишга қизиқиш билдирган олий юридик маълумотли (котиблик лавозимига ўрта-махсус юридик, мутахассислиги юридик бўлмаган олий маълумотли) фуқароларни қуйидаги бўш иш ўринлари танловида иштирок этишга таклиф этади.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси:
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари:
- Боғдод туман адлия бўлими бошлиғи.
- Фарғона шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
- Ёзёвон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
- Фурқат туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари:
- Фарғона шаҳар 1, 8, 12, 13-сон
- Қўқон шаҳар 1, 3, 4, 5-сон
- Марғилон шаҳар 1-сон
- Қувасой шаҳар 1, 2-сон
- Бешариқ туман 3-сон
- Бағдод тумани ДНИ
- Риштон туман 1-сон
- Тошлоқ туман 2-сон
- Фарғона туман 1, 2-сон
- Фурқат тумани ҳамда Олтиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идоралари нотариуси ёрдамчиси.
Давлат нотариал идорасининг нотариус стажёрлари
Давлат нотариал идоралари котиб(а):
- Фарғона шаҳар 6-сон
- Қўқон шаҳар 4-сон
- Бувайда туман 1-сон
- Сўх туман давлат нотариал идоралари
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий юридик (котиб(а)ларга ўрта-махсус юридик, мутахассислиги юридик бўлмаган олий) маълумот;
- юридик соҳаларда 3 йилдан (адлия бўлимлари етакчи маслаҳатчиси, нотариус ёрдамчиси, котиб(а)лар бунданмустасно) кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;
- қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;
- компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
- давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);
- юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
- ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка)
Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя:
- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули,моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақимиқдорида);
- меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида)
- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
Номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 15 ноябрь кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.
Мурожаат учун телефон: 0 (373) 241-75-38, 244-55-28