Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 109 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими мактабда дарс ўтди

×

 2019-11-01 10:51:27    163

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан 31 октябрь куни тумандаги 905 ўринли 26-умумтаълим мактабида “Биз ёшлар беш муҳим ташаббус атрофида бирлашамиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши раиси Ахаджон Акбаров, таклиф этилган мутассадди ташкилот, муассасалар ҳамда жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар ва спортчи ёшлар иштирок этди.

Тадбир доирасида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев мактабнинг 10-синф ўқувчилари учун “Мувафаққиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳорат дарсини ўтиб, туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар хақида ўқувчиларга сўзлаб берди.


Шунингдек, туман ҳокими дарс давомида ёшларга Ватанни севиш, унинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчига айланиши, бугунги ёшлар-мамлакат тараққиётининг эртанги келажаги, бугунги ислоҳотларнинг хақиқий давомчилари бўлишлари лозимлиги, бу мақсадларга эришиш учун эса албатта ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, юксак одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Ўқувчилар ўтилган дарсдан нафақат зарурий маълумотларга эга бўлишди, балки туман ҳокимига ўзларини  қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

Мактабдаги тикувчилик тўгараги фаолиятини янада кенгайтириш ва ёш ўқувчи қизларни мазкур тўгаракка кенгроқ жалб қилиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тўгаракка тикув машинаси совға қилинди.

5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар, ижодий ишлар, спортчи ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Мактаб сардорлари томонидан намойиш этилган бадиий дастур ҳамда ҳарбийларнинг ёшларни ватанпарварлик руҳини янада жўш урдирувчи турли чиқишлари тадбир иштирокчиларига катта завқ бағишлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати