Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ногиронлиги бўлган 13 нафар хотин-қизларга ногиронлик аравачаси ва реабилитация мосламалари топширилди

×

 2019-10-30 17:37:13    287

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлигида яна бир хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Республика Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида тумандаги турмуш шароити оғир ва имконияти чекланган хотин-қизларнинг 9 нафарига ногиронлик аравачаси, 3 нафарига эшитиш мосламаси ҳамда 1 нафарига ҳасса топширилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари, алоҳида эҳтиёжга эга, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзоларидан вакиллар иштирок этди.

Хайрия тадбирида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, ҳоким ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камоловалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бундай эътибор ва меҳр-мурувват тадбирлари келгусида ҳам албатта мунтазам давом этишини таъкидлашди.

-Ёшим 85 да, 4 йилдан буён яқинларимни, оила аъзоларимни овозларини, набираларимни шўх-шодон кулгуларини эшитишга қийналардим, - дейди Ойимчақақир қишлоғилик кайвони онахон Кароматхон Исақова. – Биз нуронийларга мехр-мурувват кўрсатаётган, биз учун алоҳида қайғураётган мухтарам юртбошимизга, қолаверса, у кишига камарбаста бўлаётган раҳбарларимизга минг раҳмат. Шу биргина мадад ҳам кўнглимни тоғдек кўтарди.

Соғлиги туфайли тадбирда иштирок эта олмаган, ногиронлиги бўлган, Давлатботир қишлоғида яшовчи Зарнигорхон Восидова ҳам албатта эътибордан четда қолмади. Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова унинг яшаш хонадонига бориб, ногиронлик аравачасини топшириб, хонадон аъзолари келди.

-Қизим Зарнигорхон 26 ёшда, - дейди онаси Розияхон Восидова. – I гуруҳ ногирони. Бу ташрифдан, кўрсатилган эътибордан бағоят мамнунмиз. Энди мушкулимиз анча осонлашди, юрт аёл-қизларига кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлар бардавом бўлсин.

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 2-чораги давомида ҳам Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида тумандаги 11 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламалари берилган эди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати