Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупцияга қарши кураш – долзарб масала

×

 2019-10-23 18:33:20    116

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида янада кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Зеро, коррупция - фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлат ва жамиятнинг ривожланишида жиддий путур етказиб, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.

Барча соҳаларда бўлганидек, соғлиқни сақлаш тизимида ҳам юқоридаги иллатга қарши фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати туман тиббиёт бирлашмаси юридик хизмати билан биргаликда бирлашмада коррупцияга қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги барча тиббиёт муассасаларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, тизимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга ҳам астойдил киришилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, бирлашмада коррупциянинг барча турдаги кўринишларини олдини олиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар янада кучайтирилди.

Бирламчи ва бошқа барча тиббиёт муассасалари, жумладан, туғруқ комплексларида мунтазам равишда таъмагирлик ва коррупция ҳолатлари чуқур ўрганилиб, таҳлил этилган ҳолда тизимли чоралар кўриб борилмоқда.

Бирлашмада коррупцияга қарши курашни баҳолаш мезонлари бўйича кўрсаткичлар пасайиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиш ва мониторингини олиб бориш, ҳар бир шифокорнинг ишига қараб баҳолаш, аудит ва ички текширув тизимини янада такомиллаштириш, муҳими жамоатчилик ва депутатлик корпусининг тизимли назорати механизми йўлга қўйилди.

Ташкил этилган “Ишонч телефони”, турли мурожаат ва шикоятлар учун “Фикр билдириш” қутиси, ходимлар ва беморлар ўртасида сўровномалар ўтказиб бориш, 40 дан ортиқ видеокузатув мосламаларини ўрнатилиши орқали ҳам соҳадаги турли таъмагирлик ва коррупция ҳолатларига чек қўйилишига хизмат қилмоқда.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида бирлашма тассаруфидаги барча бўлим ва муассаларда коррупцияга қарши кураш тўғрисида 25 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ҳар бир шифокорнинг хизмат хоналарига, беморлар мурожаат қилиши мумкин бўлган жойларга Бош прокуратура ҳамкорлигида чоп этилган 700 дан ортиқ “Коррупцияга биргаликда барҳам берамиз”, “Шифокор пора олмайди” каби тарғибот материаллари тарқатилди.

Тиббиёт бирлашмаси тизимидаги марказий шифохона бўлимларида, ҳамда бирламчи тизимдаги барча даволаш профилактика муассасаларидаги беморлар орасида мунтазам равишда аноним сўровномалар ўтказилиб, “Фикр билдириш” қутиларини ўрганиб борилмоқда. Шунингдек, туғруқ муассасасида чақалоқларни уйга кузатув хоналари ва йўлакларига қўшимча равишда видеокузатув мосламалари ўрнатилган.

Тумандаги марказий шифохонада пуллик хизмат ва сервис хизматидан фойдаланувчи беморлар билан тўлов шартномаси қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши қатъий назоратга олиниб, ультратовуш текширувларини пуллик ва бепул аҳоли қатлами учун ўрнатилган тартибда алоҳида ташкил этиш чоралари кўрилган.

Бирлашмага қарашли барча бўлим ва муассасаларда ижобий маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амал қилишига эришиш, бирламчи ва стационар тиббий хизмат сифатини ошириш, таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бирлашма юридик хизмати ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида мунтазам равишда мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш жараёнларида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 4 нафар тиббиёт ходими лавозимидан озод этилиб, 10 нафарига нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.

Олиб борилаётган бу каби кенг кўламли саъйи-ҳаракатлар келгусида ҳам тизимда коррупция ва жиноятчилик каби салбий ҳодисаларни рўй беришини олдини олишга албатта хизмат қилиб, соҳа ходимларини бу каби иллатлардан йироқ бўлишини таъминлайди.

  

Ўзбекистон туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати