Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жамоатчилик назорати – ривожланишнинг муҳим омили

×

 2019-10-17 18:05:54    142

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шарти сифатида давлат бошқарувида ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш катта аҳамият касб этади.

Юртимизда, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирокини таъминлаш, ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш, жамоатчилик назорати функцияларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмлари шакллантирилиб, такомиллаштириб келинмоқда.

Шунингдек, жамоатчилик назоратининг ўзига хос жиҳатлари ва амалга ошириш механизмлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топиб, 2018 йилнинг 12 апрелида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сонли Қонуни қабул қилиниши бу борада ишларни янги босқичга кўтаришнинг муҳим омили бўлди.

Жамият ҳаётидаги энг долзарб, аҳолини, уларнинг муайян қатламини ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этиш учун жамоатчилик назорати катта аҳамият касб этади. Қолаверса, жамоатчилик назоратининг мавжудлиги демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти тараққиётининг асосини ташкил этади. 

Айнан жамоатчилик назорати орқали фуқаролар ва жамоат тузилмалари жамият ҳаётидаги муаммоларнинг ечимини топишга эришилади. Демак, жамоатчилик назорати институтини эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2019 йил куни қабул қилинган “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгаришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4473 сонли Қарорида фуқароларнинг жамоат ва давлат ишларини бошқаришга фаол жалб этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, тегишли соҳаларда давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда самарали қарорлар қабул қилишнинг муҳим омили эканлиги таъкидланиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Мамлакатни ҳар соҳада ривожлантиришда фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларини инобатга олган ҳолда ушбу йўналишдаги фаолиятини самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бунда, асосий эътибор жамоатчилик фикрини таҳлил этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини янада кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш асосида бошқарув қарорлари қабул қилинишини сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришга қаратилмоқда.

Шунингдек, қарорда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ишлаб чиқувчи-ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийлиги тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуни қайта кўриб чиқилиб, қонунчиликни такомиллаштиришда халқаро амалиётда кенг тарқалган жамоатчилик назоратининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, жамоатчилик назорати шаклларини амалга ошириш механизмларини батафсил регламентация қилиш, уларни амалиётда самарали қўллаш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти, тегишли соҳалардаги ишларнинг ҳолатини яхшилашда уларнинг роли ва самарали иштироки масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Юқорида таъкидланганидек, фуқароларнинг жамоат ва давлат ишларини бошқаришга фаол жалб этишда, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда энг устувор, кечиктириб бўлмас вазифа аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ишларини жадал суръатлар билан амалга ошириш, ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришга доир ишлар сифат ва самарадорлигини оширишга чамбарчас боғлиқдир. Бу эса ўз навбатида давлатнинг ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш энг устувор вазифа сифатида зиммасига юкланган адлия идораларининг олдига масъулиятли вазифаларни қўяди.

Зеро, ҳуқуқий онги ва маданияти юксак бўлган фуқаролар мамлакат ривожи ва тараққиёти учун ўзларининг муносиб хиссаларини қўшишга қодир бўлади.

 

Ўзбекистон туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси А.А.Эргашев