Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳокимлик кун тартибида: ижтимоий соҳага эътибор
2019-10-12 17:25:29 217
Ҳокимлик кун тартибида: ижтимоий соҳага эътибор
10 октябр куни туман ҳокимлигида туманда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатининг ижроси, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини янада яхшилаш, ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини кучайтириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга тумандаги ижтимоий соҳа муассалари раҳбарлари таклиф этилдилар.
Йиғилишни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Турсунов олиб борди.
Дастлаб, туман ҳокими ўринбосари И.Турсунов жорий йилнинг тўққиз ойи давомида туманда ижтимоий соҳаларда эришилган ютуқлар ҳамда ва йўл қўйилаётган камчиликларни атрофлича таҳлил қилиб берди.
Кун тартибидаги асосий масалалар муҳокамасида
туманда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолати;
ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш;
ёшларга оид давлат сиёсати, умумтаълим мактаблари битирувчиларини касбга йўналтириш, ўқувчиларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлик тизимини самарадорлигини янада ошириш;
ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш;
вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш;
ҳоким ва ёшлар учрашувларини мунтазам ташкил этиб бориш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида белгиланган муҳим вазифалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора тадбирлари мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида ҳамда 4 сентябрь кунги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифа-топшириқларнинг ижроси, бу борада келгусидаги муҳим вазифалар кенг муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан, туман халқ таълими бўлими мудири Н.Нишонова, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Деҳқонов, туман “Яйпан овози” газетаси бош муҳаррири К.Шерматов ҳамда “Ёғду-Яйпан” телевидениеси раҳбари Н.Хожиматовалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар ижросини ўз вақтида ва сўзсиз таъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати