Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшларни илм – фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилди
2019-09-30 10:45:49 238
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ёшларнинг таълим–тарбия олишлари, уларнинг ўз салоҳиятларини намоён этиб, иқтидорларини рўёбга чиқариш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, иқтидорли ёшларни нуфузли олимпиадалар, мусобақалар ва танловларда салмоқли натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Олиб борилаётган ишларни янада ривожлантириш, самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 30 августь куни Ўзбекистон Респуликаси Президентининг “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4433-сонли Қарори қабул қилинди.
Қабул қилинган ушбу Қарор билан Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси юридик шахс мақомисиз ташкил этилиб, унга ўзларининг инновацион лойиҳалари ва ғояларига эга иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоалар танлов асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидаги платформалар ташкил этилиши белгиланган:
“Ғоялар генераторлари” – Ёшлар академиясининг асосий йўналишларига тегишли бўлган маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган инновацион ғояга эга жамоалар платформаси;
“Стартаплар” – ўз ғояси ва ушбу ғояни амалга оширишга қаратилган стартап лойиҳалари ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ режага эга жамоалар платформаси;
“Бизнес вакиллари” – фаолиятида илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ва тегишли соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган жамоалар платформаси;
“Бўлажак академиклар” – юқоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакатнинг илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшаётган юқори илмий салоҳиятга эга олимлар платформаси.
Ҳужжатда белгиланганига кўра, Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади.
муаллиф: Ўзбекистон туман адлия бўлими бошлиғи 3-даражали юрист Ғ.Санаев