Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Одам савдоси ва унга қарши кураш бугуннинг долзаб масаласи.
2019-08-14 14:55:57 264
Одам савдоси ва унга қарши кураш бугуннинг долзаб масаласи
Одам савдоси – инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда ўзининг домига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан нафақат мамлакатмиизга балки бутун инсониятга халаётганлиги бугунги кунда сир эмас.
Жамиятда одам савдосини илдиз отиши, кўпайиб борилиши таҳлил қилинганда, одам савдоси жиноятини келтириб чиқарувчи асосий сабаб сифатида жуда кўп омилларни келтириш мумкин. Булар жумласига, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини, оилалардаги соғлом муҳит, ёшларни илм олиш ва ўқиб ўрганишга бўлган иштиёқи ва бошқаларни киритишимиз мумкин.
Адлия органлари томонидан одам савдосига қарши курашиш ҳамда унинг аянчли оқибатларини кенг оммага, айниқса, аҳолининг ёшлар қатламига етказиш, бу болрада ҳуқуқий тушугнчалоар бериш орқали фуқароларимизнинг ушбу мудҳиш жиноятнинг жабрдийдаларига айланиб қолишини олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жойларда адлия бўлими томонидан туман ИИБ, Хотин-қизлар кенгаши, Оила маркази, Саломатлик маркази, маҳалла институти ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида одам савдоси жинояти тушунчаси, унинг белгилари ва қонунчиликда назарда тутилган жиноий жавобгарлик ҳамда энг муҳим омил ушбу жиноятни келиб чиқишига сабаб ва шарт-шароитлар хусусида аҳолига ҳуқуқий тушунчалар бериб келинмоқда.
Шу билан бирга, одам савдосига қарши курашда бир қатор масалалар доирасида асосий эътиборни мамлакатимизда аҳолининг фаровон турмуш шароитини яратиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинаётган қонун ва бошқа қонун ости ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш орқали мавжуд иқтисодий-ижтимоий муаммоларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда, туман адлия идоралари томонидан мунтазам равишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик асосида аҳоли ўртасида, меҳнат жамоаларида, ёшлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб, одам савдоси жиноятини олдини олишда ҳамда уни бартараф этишда кенг кўламли, самарали ишларни олиб бориш барчамизнинг давлат ва жамият, фуқароларнинг олдини турган асосий вазифамиз, мажбуриятимиз бўлиши лозим. Зеро, ҳеч бир инсон одам савдосининг қурбони бўлиб, ундан азият чекиши мумкин эмас.
Ўтказилаётган тадбирларда асосий эътибор ёшларнинг касб-ҳунарга эга бўлиши, уларнинг бўш вақтларини мақсадли ташкил этиш, ишсизлик олдини олиш, хукуматимиз томонидан хотин-қизлар ва уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилиаётган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, иш билан таъминлаш мақсадида жойларда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор Фармон ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатларни жойларда ижросини таъминлашда авваламбор аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш энг устувор вазифа хисобланади. Шу мақсаддан келиб чиқиб, адлия органлари аҳолига ҳар бир янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, меъёрий ҳужжатларини мазмун ва моҳиятини, аҳамиятини тушунтириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилиши жойларда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, айнан ишсизликдан азият чекиб, одам савдоси қурбонига айланиш ҳолатларини бартараф этишда энг устувор вазфалардан биридир.
Муаллиф: Туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
3-даражали юрист Н.Пайғамов