Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси доирасида онлайн мурожаатлар қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича АКЦИЯ
2019-05-30 10:49:33 247
Сўнгги вақтларда фуқаролар томонидан адлия органларига мулк дахлсизлиги бузилиш, мулкни эркин тасарруф этиш (фойдаланиш) ҳуқуқини чеклаш ҳолатлари, мулк ҳуқуқидан қонунга зид равишда маҳрум этиш, шунингдек, давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер учсаткаларини олиб қўйиш, фуқароларга бу борада етказилган зарарлари тўлаб берилмаслик ёки ўз вақтидан қопланмаётганлиги билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман, шаҳар бўлимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан зудлик мулк ҳуқуқи кафолатини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилашни тақазо этади.
Шу мақсадда Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 10 май – 30 июнь кунлари фуқроларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилинди.
Акция доирасида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкларни тасарруф этиш (фойдаланиш)ни чеклашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилаётганлиги, кўчмас мулклар қонунга асосан бузилганлиги, мулкларга муносиб тарзда компенсация тўланганлиги ёки ер майдонлари ажратилганлиги, кадастр ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилганлиги, шунингдек, кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи ўз вақтида олинганлиги ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ бошқа ҳолатлар кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Хозирда туман адлия бўлими томонидан бу борада маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Муаллиф: Ўзбекистон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси А.Эргашев