Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шавкат Мирзиёев Парижда
2018-10-09 13:40:14 317
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Париж шаҳрига етиб борди.
Икки давлат байроқлари билан безатилган «Орли» халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Франция Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.
ЎзА хабарига кўра, бугун давлат раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Сенати раиси билан ва Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 9 октябрга белгиланган. Музокаралар кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
Президент матбуот хизмати хабар беришича, учрашувлар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро 10дан ортиқ ҳужжат, жумладан, иқтисодиёт, молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланиши кўзда тутилган.