Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Axborot xizmati raxbari

 2017-07-28 13:52:09    394

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари. туман ҳокимлигининг матбуот котиби


Жабборов Дилшоджон Валиевич

тел: 73 539-33-55 e-mail: uzb_axborot@inbox.uz 

 

Хизматнинг асосий вазифалари.


Қуйидагилар хизматнинг асосий вазифалари хисобланади:

- ҳокимлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

- ҳокимликда Республика ва вилоятнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ долзарб жараёнлар ҳақида ахборот бериш, ислоҳотлар ҳақида ҳудуд ҳиссаси ва мисолида ОАВ орқали ёритиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- ҳокимликнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

- ахборот сиёсати соҳасида ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- оммавий ахборот воситалари билан икки томонлама манфаатли ва самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида эксперт гуруҳларини тузиш;

- оммавий ахборот воситаларида ҳокимлик раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;

- ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ҳокимлик ва раҳбарият ваколатига кирадиган масалаларда танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида ҳокимлик фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

- давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида шахсан туман ҳокимига (зарур ҳолларда тегишли ўринбосарларга) ахборот бериб бориш;

- ҳокимлик фаолиятини маҳаллий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида зарур ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;

- ҳокимликнинг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда расмий веб-сайтда жойлаштириш;

- ҳокимликнинг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.