Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Таълим муассасалари раҳбарлари билан очиқ мулоқотда соҳа ривожига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди
2025-01-24 15:35:17 689
Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактаблари ҳамда профессионал таълим муассасалари раҳбарлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов ва дахлдор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этган учрашувда таълим соҳасида туманда ўтган 2024 йилда эришилган натижалар таҳлилий ва танқидий муҳокама қилди.
Жорий ўқув йилининг қолган қисмида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар, туманда таълим соҳасини ривожлантириш ва бунда барча масъулларнинг шахсий жавобгарлигини янада оширишга оид масалалар келишиб олинди.
Шунингдек очиқ мулоқот давомида ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш амалиётини самарали тадбиқ этиш, профессионал таълим муассасаларида меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида кадрларни ишдан ажралмаган ҳолда ўқитиш, дуал таълим тизимини қўлланиши натижадорлигини ошириш борасидаги вазифалар ижроси кўриб чиқилди. Айни йўналишлар ривожи юзасидан қўшимча аниқ чора-тадбирлар белгиланди.