Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олий суд пленумининг ер, суд харажатларини ундириш билан боғлиқ қарорлари қабул қилинди

×

 2025-01-16 16:05:35    858

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисдаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисдаги”ги 38-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра иш кўриш учун бир иқтисодий суддан бошқа иқтисодий судга ИПК 39-моддасига асосан ўтказилганда, аввал тўланган давлат божи ва почта харажатлари ишни кўриш якуни бўйича инобатга олиниши кералиги белгиланди.

Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 17-моддаси саккизинчи қисмининг мазмунига биноан, агар мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, даъво қиймати чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори даъво аризаси тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланиши ва ундирилишига қаратилиши белгиланди.

Шунингдек, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмаслиги ҳамда тўланган давлат божи қайтарилмаслиги белгиланди.

Неустойка миқдори иқтисодий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланиши, агар даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) юқорида белгиланган миқдорда давлат даромадига ундирилиши кўрсатилди.

Шунингдек, иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб, даъво талаблари қаноатлантирилганда, агар жавобгар давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса, ишни кўриш натижаси бўйича ундан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланиши, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талаблари қаноатлантирилган ёки рад этилган тақдирда давлат божи тарафлардан умумий асосларда ундирилиши белгиланди.

Бундан ташқари агар иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик субъектига давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган бўлса, давлат божи ишни кўриш натижаси бўйича тегишли тарафдан қонунда белгиланган ставкада ундириши белиланди.

Мулк ҳуқуқи, мол-мулкни талаб қилиб олиш билан боғлиқ низолар бўйича мулкнинг қиймати аниқ бўлмаган тақдирда суд ишни кўриш давомида давлат божини тўғри ундирилишини таъминлаш мақсадида мавжуд ҳужжатлар асосида мулкнинг қийматини аниқлаш чорасини кўриши, агар мавжуд ҳужжатлар асосида мулкнинг қийматини аниқлаш имкони бўлмаса, буни аниқлаш суднинг ажримига асосан баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилиши ва баҳолаш харажатлари даъвогарнинг зиммасига юкланиши белгиланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ–3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатилган.

Юқоридаги Пленум қарори билан мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлиги белгиланди.

Киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар жисмоний ва юридик шахсларнинг судга мурожаат қилиш кўринишидаги конституциявий ҳуқуқларининг амалга оширилишига хизмат қилади. 

 Иброхимжон Турсунов

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси