Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам муносиб рағбатлантирилди

×

 2025-01-14 19:08:20    1050

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг ҳам хизматларини эътироф этиш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан учрашув ташкилланди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Шерзодбек Исмоилов ва Муслимбек Аҳмедовлар соҳа фидоийларини бугунги байрам билан муборакбод этиб, юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган тизим хизматчиларига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Ҳаётимизда кутилмаганда содир бўладиган турли вазиятлар, фалокатларда айни тизимдаги қутқарув тузилмалари вакиллари биринчи бўлиб кўмакка шошилиши, уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ҳар хил кўнгилсизликларнинг олди олиниши таъкидланди. Жасоратли ўғлонларнинг келгуси ишларида зафарлар тиланиб, уларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди.