Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хитойнинг полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхонаси сармоядорлари Ўзбекистон туманида ҳам ўз фаолиятларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда

×

 2025-01-14 19:06:43    207

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жахонгир Акрамов вилоятимиз делегацияси таркибида 2024 йил 13-20 декабрь кунлари амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган эди.

Мазкур ташриф давомида эришилган келишувлар ўз самарасини бериб, хитойлик инвесторлар томонидан вилоятимизда, хусусан Ўзбекистон туманида ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

Бугун туман ҳокимлигида Хитойнинг полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Xinjiang Luitongda” корхонаси сармоядорлари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам ана шу ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Меҳмонларни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдулатиф Имомназаров бошчилигида ҳоким ўринбосарлари Шерзодбек Исмоилов ва Жахонгир Акрамов қабул қилди. 

Учрашув давомида Хитой корхонасининг фаолияти ва салоҳияти ҳақида делегация вакиллари томонидан яна бир бор батафсил маълумот берилди. Қайд этилишича, Урумчи шаҳрида фаолият юритувчи мазкур корхонада нафақат полимер маҳсулотлари, балки экологик тоза ва жаҳон стандартларига мос бошқа қурилиш маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади. 

Айни йўналиш бўйича вилоятимиз, хусусан Ўзбекистон туманида ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилинди. 

Ўз ўрнида, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни тўлиқ қўллаб-қувватланишини билдирган туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳам меҳмонларни ҳудудимиз иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ва имкониятлари билан таништириб, янги лойиҳаларни амалга тадбиқ этиш учун барча шароитлар яратилишини қайд этдилар.