Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бемор болаларга байрам шодлиги улашилди

×

 2024-12-28 17:20:01    2125

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир байрам болажонлар билан тотли. Айниқса, Янги йил шодиёналари уларга беғубор орзу-умидлар, меҳр-оқибат ва янги марралар олиб келишини интиқлик билан кутадилар.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун туман марказий шифохонасининг болалар бўлимида даволанаётган болажонлар холидан хабар олди ва уларни Янги йил байрами билан табриклади.

Муассасада даволанаётган 50 нафарга яқин болалар ва уларнинг яқинларига энг эзгу тилаклар, мустаҳкам соғлик билдирилиб, мурғак қалбларга қувонч ва хуш кайфият улашилди. 

Қорбобо ҳамроҳлигида байрам совғалари ўз эгаларига топширилди.