Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Бегобод” маҳалласида янги тантаналар мажмуаси фойдаланишга топширилди

×

 2024-12-28 17:18:14    2144

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Бегобод” маҳалласида 250 ўринли тантаналар мажмуаси иш бошлади.

Туман марказидан энг олис ҳудудлардан бири бўлган маҳалладаги моҳир уста Сардорбек Махмудов ўз оиласи билан эски бинони капитал реконструкция қилиб ушбу ташаббусга қўл урди. Бунёдкорлик ишлари учун 600 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Мажмуанинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари маҳалла аҳлини Янги йил байрами ва кўркам мажмуа билан қутладилар. Маҳаллага янада ободлик, хонадонларга фаровонлик ва ана шундай эзгу ташаббуслар бардавомлигига тилаклар билдирилди.