Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ёшлар дафтари”даги йигит-қизларнинг истак-мақсадлари байрам арафасида амалга ошиб, уларнинг бандлиги таъминланди
2024-12-27 11:04:24 376
Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 20 нафар йигит-қизларнинг бандлигини таъминланиб, мақсадлари амалга ошди.
Туман сектор раҳбарлари, ёшлар ишлари бўлими мутасаддилари, йигит-қизлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган учрашувда “дафтар”даги ёшларнинг қизиқиш ва салоҳиятларидан келиб чиқиб, доимий даромад манбаи сифатида уларга зарурий анжом ва ускуналар субсидия асосида бепул топширилди.
Иштирокчиларни байрам билан қутлаган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, ёшларнинг келгуси ишларида омад ва оилаларига фаровонлик тилади.
“20 ёшга тўлганман, бизда боғдорчилик соҳаси ривожланган. Мотопила олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим, унинг ижобати эса байрамга чинакам совға бўлди”, дейди ўқчилик Шукуржон Йигиталиев.