Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Бозор Яйпан” маҳалласининг ҳам инфратузилмаси яхшиланади

×

 2024-12-25 21:53:56    416

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Бозор Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 610 дан зиёд хонадонда 3 минг 200 нафарга яқин аҳоли вакиллари истиқомат қилади.

Туман марказида жойлашган бўлишига қарамасдан маҳалладаги мавжуд 20 та кўчаларнинг аксариятида, айниқса ички кўчаларда йўл ва электр таъминоти каби инфратузилмалар билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас. 

Ана шу муаммоларни бартараф этиш орқали ҳудуд аҳолиси турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида айни маҳалла ҳам “оғир ҳудуд” тоифасига киритилиб, янги 2025 йилнинг бошидан ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган манзилли дастур ишлаб чиқилди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун маҳалла аҳоли вакиллари билан учрашиб, ана шу манзилли дастур асосида бажариладиган эзгу ишлар билан таништирди. 

Дастур доирасида, дастлабки режага кўра маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та янги трансформатор, 60 та бетон таянч устунлари ва 80 та кўча ёритгичлари ўрнатилиб, 3 км янги ҳаво тармоғи тортиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 4 км ички йўлларни асфальтлаш, аҳоли томорқаларини суғориш учун 2 км тармоқ тортиш ва бошқа бунёдкорлик тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ободлик ишларини бажариш учун 3 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилган. 

Маҳалла аҳолиси билан мулоқотда уларнинг қўшимча таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, ижрога йўналтириш чоралари белгиланди.