Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қуёш панеллари ўрнатганларга 10 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган

×

 2024-12-19 19:46:44    358

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг январ-октябр ойларида 6 536 нафар жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 10 млрд 563 млн сўм (10 миллион 563 минг 890 кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олди.

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Хоразм вилояти - 2,4 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 1,7 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри - 1,4 млрд сўм.

Субсидияни «Солиқ» мобил иловасининг «Кешбек ва имтиёзлар» хизматининг «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.