Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида мукаммал таъмирланиб кўркам қиёфа касб этган маданият маркази биноси Конституция байрами арафасида фойдаланишга топширилди
2024-12-07 22:53:39 707
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги 70-сонли маданият маркази мукаммал таъмирланиб, мамлакатимиз Бош қомусининг 32 йиллик шодиёнаси арафасида фойдаланишга топширилди.
1969 йилда қурилган муассаса биноси туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлик асосида намунавий лойиҳага кўра қайтадан таъмирланиб замонавий қиёфага келтирилди. Бунёдкорлик-ободлик тадбирлари учун қарийб бир миллиард сўм маблағ сарфланди.
Натижада шу кунгача маскандаги мавжуд 5 та тўгаракларда 70 нафарга яқин қатнашчилар маданий фаолият билан шуғулланиб келган бўлса, эндиликда уларнинг сонини ошириш имконияти ҳам яратилди. Қайтадан буткул кўркам тус олган марказда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги кенг жамоатчилик иштирокида катта тантана қилинди.