Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ навбатдаги иккинчи сессияси ўтказилди
2024-12-06 14:54:28 626
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг еттинчи чақириқ навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессияда дастлаб, Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларини тузиш ва уларнинг таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокама этилди.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон туманидаги бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Мамадолим Сатторовнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида якунда халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.