Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Камбағалликни қисқартиришда фаол нуронийлар ҳам ҳисса қўшади
2024-12-04 16:00:12 348
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 ноябр кунги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405 сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуронийни бешта камбағал оилага бириктириш орқали уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этилади.
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов ва бир гуруҳ фаол нуронийлар иштирокида ўтказилган учрашувда Президентимизнинг айни қарори мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, айни ҳужжатда қайд этилган вазифаларнинг тумандаги ижросига оид масалалар муҳокама қилиниб, манзилли чоралар белгилаб олинди.