Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шўрқишлоқдаги сайёр қабулда маҳалласи инфратузилмасини яхшилашга оид истиқболли вазифалар белгиланди

×

 2024-11-29 17:25:40    100

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули бугун “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. 

Туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари жалб этилган қабулда маҳалла аҳли томонидан кўтарилган асосий масала - қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маҳалланинг йўл инфратузилмаси, ичимлик суви ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар мутахассислар иштирокида аниқ ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини тузиладиган бўлди. Бу ҳақда туман ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга вазифалар юклатилди. 

Шунингдек қабул давомида туманнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ташриф буюрган фуқароларнинг коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам, соғликни тиклаш, кадастр ва тадбиркорликни ривожлантириш каби ўндан зиёд мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, бажарилиши муддат талаб этадиган масалалар юзасидан бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.