Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакиллари навбатдаги кўкаламзорлаштириш тадбирида 1000 тупдан зиёд кўчат экди
2024-11-27 22:24:15 81
Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилги кузги дарахт экиш мавсуми уюшқоқликда давом этмоқда.
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакиллари, деҳқон ва фермер хўжаликлари масъуллари томонидан ҳам яшил майдонларни кенгайтириш тадбирлари мунтазам амалга оширилмоқда.
Бугун ҳам соҳа вакиллари “Бўстон” маҳалласидаги “Турдибой сулоласи” фермер хўжалиги дала майдонида ана шу хайрли мақсад йўлида бирлашдилар.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳар бир фермер хўжаликлари дала четларида тут кўчатларини экиш ишлари кўламини янада кенгайтириш, дала маданиятини ошириш юзасидан барча масъулларга кўрсатмалар берди.
Навбатдаги дарахт экиш акцияси давомида ҳудудга 1000 тупдан зиёд тут, манзарали ва мевали дарахт ниҳоллари ўтқазилди.