Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент топшириғи амалда: Ўзбекистон туманидаги 10 минг 500 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қиладиган “Нурсух” бетон каналини 13 млрд сўмлик лойиҳа асосида реконструкция қилишга киришилди

×

 2024-11-27 22:22:53    104

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 7 ноябр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари томонидан ирригация тармоқларини реконструкция қилиш, хусусан каналларни бетонлаш орқали сув йўқотишларини олдини олиш юзасидан аниқ ва муҳим вазифалар белгилаб берилган эди. 

Ана шу вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон туманидаги “Нурсух” бетон каналини реконструкция қилиш дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этишга киришилди.

1959 йилда қурилган мазкур бетон каналнинг умумий узунлиги қарийб 18 кмни, сув ўтказиш қобилияти эса 18 м³/с ни ташкил этади.

Туман қишлоқ хўжалиги майдонлари ва аҳоли томорқаларини суғоришда муҳим аҳамият касб этувчи, таъминоти тўлиқ Сўх дарёсига боғланган бетон канал орқали жами 10 минг 500 гектар ер майдони суғорилади.    

Шундай бўлсада, канал фойдаланишга топширилгандан буён, яъни 65 йилдан буён реконструкция қилинмаганлиги боис, бугунги кунга келиб унинг маълум масофадаги бетон қисмлари кўчиб, яроқсиз ҳолатга келган. Тубини эса лой-шағал босиб, қирғоқларнинг айрим жойларида емирилиш юзага келган. Ушбу омиллар ўз ўзидан сезиларли миқдорда сув йўқотилишига, каналга боғланган фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлашдаги муаммоларга сабаб бўлаётган эди. Сув таъминотидаги бу муаммолар табиийки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигига ҳам салбий таъсирини кўрсатади. 

Мавжуд ана шу муаммоларни бартараф этиш, сув ресурсидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида дастур доирасида бетон каналнинг яроқсиз бўлган 13 км масофадаги қисмини реконструкция қилиш ишлари бошланди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун тизим мутасаддилари билан биргаликда мазкур реконструкция ишларининг бориши билан танишди. Пудратчи қурилиш ташкилоти ва сув хўжалиги муасассалари вакиллари билан мулоқотда лойиҳани сифатли ва белгилаган муддатларда амалга ошириш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.    

Дастлабки ҳисоблар бўйича қиймати 13 миллиард сўмга баҳоланаётган мазкур реконструкция ишлари лойиҳасининг муваффақиятли якуни натижасида каналнинг фойдали иш коэффициенти 90 фоиздан юқорилаб, кўп миқдордаги сув иқтисод қилиниши ва таъминот ҳозиргига нисбатан бир неча бор яхшиланишига эришилиши кутилмоқда.