Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурувват уйи ҳам янада яшилликка бурканмоқда
2024-11-26 17:52:17 141
Айни кунларда бутун юртимизда бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги тадбирлар қизғин олиб борилмоқда.
Бугун тумандаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида ҳам кўчат экиш акцияси ўтказилди. Унда туман сектор раҳбарлари, мурувват уйи жамоаси ва яшовчилар, жамоатчилик вакиллари кўтаринки кайфият ва ғайрат билан қатнашди.
Байрамона тус олган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев хайрли ташаббусга бефарқ бўлмай, юрт ободлигига ҳисса қўшишни мақсад қилган муассаса фидоийларига ўз ташаккурини билдирди. Масканда яшовчиларга мустаҳкам саломатлик, ишчи-ходимларга эса куч-ғайрат тилади.
Акция иштирокчилари муассаса боғи ҳудудида уч юздан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.
Умуммиллий лойиҳа доирасидаги тадбирлар туман бўйлаб уюшқоқликда давом этмоқда.