Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Саломатлик посбонлари кўчат экиб, янги боғлар барпо этишда фаол иштирок этмоқда
2024-11-20 19:01:55 683
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари авж паллага чиқмоқда.
Туманда жорий кузги мавсумда 400 мингга яқин кўчат маҳалла, хонадон, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат идоралари ва ташкилотларда экилиши белгиланган.
Туман соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ҳам умумхалқ ҳаракатидан четда қолмай, эзгу акция доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ишларида фаол қатнашмоқда.
Бугун “Ўқчи” маҳалласидаги 74-сонли оилавий поликлиникада ташкилланган тадбир ҳам айни хайрли юмушга бағишланди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутасаддилари, тиббиёт ходимлари, маҳалла жамоатчилиги ва оқсоқоллар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб тобора кенгроқ қулоч ёзаётган мазкур умуммиллий лойиҳа ҳудудларни яшилликка буркаш, экология муаммолари таъсирини юмшатиш, атмосфера мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги акция доирасида унинг иштирокчилари томонидан тиббиёт муассасаси ҳудудига 500 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлари ўтқазилди.
Шу кунларда туман бўйлаб кўчат экиш ишлари қизғин бормоқда.