Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги жаҳон чемпионатидаги совринини қўлга киритган курашчи қизнинг муносиб ғалабаси эътироф этилди

×

 2024-11-19 21:31:37    870

PDF yuklash
Chop etish


11-16 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

30 дан ортиқ давлатларнинг энг сара курашчилари иштирок этган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туманилик Насибахон Акбарова ҳам муносиб қатнашиб, халқаро мусобақалардаги навбатдаги совринини қўлга киритди. 

Белбоғли курашчимиз 70 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги баҳсларда бронза медали соҳибасига айланди. 

Бугун унинг мазкур ғалабасини эътироф этиш учун туман спорт мактабининг Яккатут маҳалласидаги 1-базасида мутасаддилар, спортчи ёшлар, мураббийлар ва жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов спортчи қизга туман ҳокимининг табригини етказиб, салмоқли муваффақияти билан яна бир бор қутлади. Келгуси спорт баҳсларида янада улкан ғалаба ва зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирилиб, туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари ўз эгасига топширилди. 

Қайд этиш жоиз, тумандаги спорт мактабининг 17 ёшли тарбияланувчиси Насибахон Акбарова айни спорт тури бўйича шу кунга қадар 4 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпионати иштирокчиси ва спорт устаси мақомига эга.