Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 103 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Имомназаровнинг МУРОЖААТИ

×

 2024-11-12 12:35:54    1037

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!

Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йил мобайнида  “Сайхунобод тажрибаси” асосида 73 та маҳаллаларда жами 2190 та микролойиҳалар (қиймати 115 млрд 37 млн.сўм) амалга оширишни режалаштирган эдик.

Амалда ўтган давр мобайнида 2021 та лойиҳалар (қиймати 110 млрд 566 млн.сўм) (92,3 %)  ишга туширилди.

Шундан ноябр ойида  219 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 82 та лойиҳалар ишга туширилди (37,0 %).

“Зарбдор тажрибаси” асосида 23 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 23 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 850 та.

Амалда бугунги кун холатига 16 та лойиҳалар (қиймати 95,0 млрд.сўм) ишга туширилиб, 584 та иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 10 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 150 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 1314 та.

Топшириққа асосан 29 та лойиҳалар шакллантирилди. Иш ўринлари сони - 1314 та. Амалда бугунги кун холатига 24 та лойиҳалар ишга туширилган. Иш ўринлари сони - 701 та.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Уйчи тажрибаси асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 2224 та иш ўринлари яратиш белгиланган.

Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 14 та учрашувлар ўтказилиб, 1353 та иш ўриналри яратилди (59,0%).

Ноябр ойида 3 та учрашув ташкил этилиб, 449 та иш ўринлари яратиш белгилаб олинди.