Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Маънавият сектори” фаолият бошлади
2024-11-12 11:37:00 1032
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида билдирган таклифи асосида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш вазифаси белгиланган эди.
Ушбу вазифа ижроси доирасида Ўзбекистон туманидаги 40-мактабда “Маънавият сектори” ташкил қилинди.
“Маънавият сектори”нинг фаолияти билан танишиш ва жойларда мазкур тажрибани кенг оммалаштиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
Семинар давомида Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон туман бўлинмаси масъуллари томонидан умумтаълим мактабларида “Маънавият сектори” фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича зарурий кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.