Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президент селекторида белгилаб берилган вазифаларни туманда ўз вақтида ва сифатли амалга оширишнинг аниқ чоралари муҳокама қилинди
2024-11-08 18:06:03 923
Кеча, 7 ноябр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилиб, қатор устивор вазифалар белгиланди.
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида айни видеоселектор йиғилишида қайд этилган сув хўжалигида тежамкорлик ва омилкорликни таъминлашга қаратилган энг муҳим вазифаларни тумандаги амалий ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, қишлоқ ва сув хўжалигига оид ташкилотлар мутасаддилари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар, берилган топшириқларни туманда ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хусусан мутасаддилар олдига тумандаги мавжуд ирригация тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш, ҳар бир фермер хўжаликлари кесимида дала четидаги ариқлар ва каналларни бетонлаш ишларини жадал давом эттириш каби аниқ вазифалар қўйилди.