Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Конституция - адолат мезони, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолати

×

 2024-10-30 17:21:23    301

PDF yuklash
Chop etish


Конституция бу бутун халқ ёки жамият барча ижтимоий гуруҳларининг манфаатларини ва иродасини ўзида ифодаловчи давлатнинг асосий қонунидир. Конституциянинг энг асосий юридик хусусиятларидан бири — унинг олий юридик кучга эга эканлигидир. у мамлакат қонунчилигининг бошланғич ҳамда таъсис этувчи манбаидир, барча қонунлар Конституциядан келиб чиқади ва унга зид бўлиши мумкин эмас. Конституция ҳар қандай мамлакат миллий ҳуқуқ тизимининг асосий манбаидир. Ўз моҳияти ва мазмунига кўра Конституция ҳам давлат, ҳам жамиятнинг олий ҳужжатидир, бошқача қилиб айтганда, Конституция бу олий сиёсий ҳужжат.

Муболағасиз айтиш мумкин, Янги Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар, халқни рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш, очиқ демократик давлат барпо этиш ва давлат қурилишида устувор бўлган инсон-жамият-давлат тамойили конституциявий ислоҳотларнинг бош мезони бўлди.

Буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур бутун умри давомида “Куч — адолатда” деган ҳикматга риоя этгани барчамизга маълум.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йилнинг 1 май кунидан кучга кирди. Янги таҳрирдаги конституция 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра қабул қилинди.

Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституциямизни ёқлаб овоз бергани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди, шу билан бир қаторда, Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганини ифода этади.

1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига жами 15 марта ўзгартириш киритилган. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 та бўлим, 27 та боб ва 155 та моддадан иборат. Бу конституцияси халқимизнинг орзу-истакларини жамланмаси бўлди.

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт эканлигини таъкидламоқда. Бу билан “Куч адолатда” деган тамойил Янги Ўзбекистоннинг давлат бошқаруви соҳасида устувор тамойилга эга эканлигини кўрсатади.

Тарихдан маълум, адолат — инсониятни энг қадимги идеаларидан бири ҳисобланади. Адолат бор жойда жамият пойдевори мустаҳкам, давлат қудратли бўлади. Фуқароларнинг давлатга бўлган ишончи ортади, мамлакат тараққий топади.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Биз истаган адолат қачон қарор топади — қачонки, мамлакатда қонун устуворлиги таъминланса....

Шунинг учун ҳам мамлакат Конституциясининг 15-моддасида “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади” деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасида “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг сўзсиз устуворлиги тан олиниши, Конституция олий юридик кучга эга ва бутун ҳудудда қўлланилиши, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилиниши ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас”лиги мустаҳкамланган.

Шу ўринда бир масалага эътиборингизни қаратсак. Ўзбекистон Республикасининг аксарият қонунларида битта трафарет норма кўп қўлланилади. Яъни, “Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ушбу қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади”.

Бу билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амалда Ўзбекистон Республикаси қонунларидан устунлиги эътироф этилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси Ўзбекистон Республикаси қонунидан устун бўлса-ю, бироқ мамлакат Конституциясига зид бўлса-чи?

Бир нарсани аниқ айтиш мумкин, халқаро шартнома мамлакат Конституциясида белгиланган қоидага зид ёки ундан устун бўлиши мумкин эмас. Балки, аксинча, халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ бўлиши керак.

Шунинг учун ҳам "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонуннинг 2-моддасида халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига мувофиқ тузилиши ва бажарилиши белгиланган.

Бугунги Янги Ўзбекистон дунёнинг барча давлатлари билан тенг ва манфаатли ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Ўзбекистон иқтисодий тараққиётини таъминлаш учун халқаро инвестиция жуда муҳим. Бироқ, инвестицияларни тузиш ҳақидаги халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига номувофиқ тарзда тузилмаслиги керак.

Маълумки, дунё Конституциявий судлари тажрибасида Конституциявий шикоят институти мавжуд. Ушбу институт Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятига ҳам жорий этилган.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 133-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилишга ҳақли.

Таниқли инглиз файласуфи Вольтер шундай ёзади: "Эркинлик фақат қонунларга тобе бўлишдадир”.

Демак, инсонлар эркин бўлиши учун қонунга тобе бўлишлари керак. Инсонлар эса фақат адолатли қонунларга тобе бўлишни истайди. Бунинг учун Конституциянинг устунлиги таъминланиши талаб этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Асосий Қонунимиз жаҳондаги энг мукаммал конституциялардан бири эканлигини бутун дунё тан олди. У ҳар жиҳатдан ихчам ва кенг қамровлилиги, халқчиллиги билан алоҳида ажралиб туради. Унда, айниқса, умумжаҳоний тажрибалар, демократик тамойиллар, миллий давлатчилик мероси бўлган “Авесто”дан тортиб, “Темур тузуклари”гача бўлган анъанавий принципларнинг омухта қилинганлиги эътиборга моликдир.

Конституциямизда суд алоҳида ҳокимият, суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади, судьялар мустақилдирлар, улар фақат қонунга бўйсунадилар, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади, деб қатъий белгилаб қўйилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Конституцияда белгиланган суд-ҳуқуқ тизимига оид қоидалар алоҳида қонун ҳужжатларида йилдан-йилга инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилининг бош омил эканлигидан келиб чиқиб ривожланмоқда.

Энг муҳими мустақил Ўзбекистон Конституцияси мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ислоҳотлар маёғи, уларнинг қонунчилик асосларини яратиш ва такомиллаштиришнинг бошланғич нуқтаси ва асоси бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юртимизнинг бош қомуси- Конституциямизни ўрганишга ҳамда ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишга, қонун-қоидаларга риоя қилишга, унинг давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутишини англашга ва ўрганишга ҳар бир фуқаро учун сув ва ҳаводек зарур ҳисобланади.

Ш.Шералиев

Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси